ЖАЗИРАМА ўртача ҳаво ҳароратининг 10 ва ундан юқори даражага кўтарилишидир

Жазираманинг салбий оқибати. Бу маҳалда инсон тана ҳарорати 37.1С – 38.8 С гача кўтарилиб, саломатликка салбий таъсир этиши мумкин. Иссиқ ҳаво ёки офтоб урганида  баданнинг қизариши ва кучли чанқоқ кузатилади. Кейинчалик, ҳушдан кетиш, нафас қисиши ва юрак тўхташига олиб келиши мумкин. Жазирамадан сақланиш учун табиий толали кийимлар, вентилятор, кондиционердан кенг фойдаланинг. Қишлоқ  жойларида эса соябон, шийпонлар,  […]

Хorazm viloyatining “Obod qishloq” dasturiga kiritilgan barcha maskanlarida “Obod qishloq ayollari tashabbuskor va faol” mavzuida tadbirlar bo‘lib o‘tdi.

Viloyat xotin- qizlar qo‘mitasi topshirig‘i bilan viloyat hokimiyati tomonidan tuzilgan ro‘yxat asosida targ‘ibot va tashviqot ishlari guruhi tuzildi. Viloyat Matbuot va axborot boshqarmasi boshlig‘i Dilbar Bekchanova rahbarligidagi guruh Xiva shahri va Xiva tumanidagi tadbirlarga mas’ul etib tayinlandi. Xiva tumanidagi Chanashiq va Doshyoq qishloqlari “Obod qishloq“ dasturiga kiritilgan. Tumanning eng chekka qishloqlaridan biri bo‘lgan Chanashiq qishlog‘idagi […]

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ўтказилган тадбир

Анъанага кўра, Хоразм вилоятида ҳам Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни журналистлар, ижодкорлар иштирокида кенг нишонланади. Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ф. Эрманов “Вилоят оммавий ахборот воситалари-мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол тарғиботчиси” мавзусида табрик сўзи қилиб, соҳа ходимларини қизғин муборакбод қилди. Вилоятимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб, аҳолини, айниқса, ёшларни миллий истиқлол […]

ЯНГИ ЛОЙИҲА: “ТАРҒИБОТЧИ КИТОБХОН ЎҚУВЧИ”

Китоб — билимлар манбаи, барча эзгу ишлар, яхшиликлар воситаси. Ташвиш ва қувончли онларимизда энг ишончли дўст, садоқатли ҳамроҳ ҳам китобдир. Ёш авлоднинг келажак йўлларни ёритишда, белгилашда ҳам китобнинг ўрни беқиёс. Мактабимизда муҳтарам Президентимизнинг  китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, тарғиб қилиш бўйича қабул қилган муҳим тарихий ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида кенг кўламда ибратли ишлар амалга […]

Китобхонлик маданиятини юксалтириш-буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир

Мамлакатимизда Республика Китоб байрами тадбирларини ўтказиш эзгу анъанага  айланиб қолди. Бу йил ҳам вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида ушбу байрам  ўзига хос маънавият, адабиёт байрами сифатида кенг нишонланмоқда. Халқ маънавиятини  юксалтириш, оилавий китоб ўқиш анъаналарини  кенг тарғиб қилиш, ёзувчи ва китобхон ўртасида  мулоқотни кучайтириш, ёшларни  интеллектуал ривожланган ва маънан баркамол қилиб вояга  етказишда китобнинг ўрни […]

Кун тартибида муҳим масалалар

16 май куни Хоразм вилояти матбуот ва ахборот бошқармасида даврий нашрлар муҳаррирлари, нашриёт, матбаа корхоналари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни бошқарма бошлиғи Д.Бекчанова олиб борди. Йиғилишда вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Р.Қурбанов, “Хоразм” нашриёти директори Б.Бекметов иштирок қилишди. Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”Фармони ва “Обод қишлоқ дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича […]

Ал Хоразмий издоши

ТАТУ Урганч филиалида ўтказилган  илмий-техник анжуман устоз,  профессор-ўқитувчи, “Дастурий инжиниринг” кафедраси мудири Фирнафас ака Юсуповнинг 70 йиллигига бағишланди.   Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологялари университети Урганч филиалида “Муҳаммад ал Хоразмий издошлари” мавзусида  илмий-техник анжуман бўлиб ўтди.  Анжуманда олтита шўъба доирасида  турли мавзулар ва масалалар қамраб олинди.  Табиий ва аниқ фанлар ривожланишининг долзарб муаммолари, таълим […]

Ал Хоразмий авлодларимиз

  Ўтган 2017 йил университетимиз ҳаётида унутилмас ва  қувончли  йил бўлди.  Муҳтарам Президентимиз томонидан   2017 йил 15 мартдаги ПҚ-2834-сонли қарор билан Тошкент ахборот технологиялари университетига Муҳаммад Ал Хоразмий номи берилди.  Таълим даргоҳимизда улуғ аллома номини абадийлаштириш ҳамда унинг буюк ва бебаҳо меросини чуқур ўрганиш билан боғлиқ қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Мен шу даргоҳга ўқишга киришни […]